Навоийда аёл киши уч ёшли ўғлини сотаётган вақтида ушланди

Жамият 14:40 / 09.02.2019 17000

2019 йил 3 февраль куни Навоий вилоятининг Кармана туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Натижада, Хатирчи тумани Чечак ота маҳалласида яшовчи З.С. (аёл) 3 ёшли ўғлини икки нафар шахсга, Талқоқ МФЙ ҳудудида 8 000 000 сўм ва 100 АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтида қўлга олинди. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Кўпроқ янгиликлар