Туркиялик мулозим Ўзбекистон Футбол Ассоциациясида вакил бўлиб ишлайди

Спорт 23:50 / 08.02.2019 5421

Туркиялик мулозим Эржан Булут Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциациясида жамоатчи вакил сифатида иш олиб боради. Бу ҳақда ЎФА сайти хабар бермоқда.

Image

Эржан Булут 1970 йилда Анқара шаҳрида туғилган. Айни пайтда Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлари уюшмаси кенгаши раиси, «Ziraat Bank» кенгаши маслаҳатчиси, Ўзбекистон ва Туркия Ziraat Finans Group координатори ҳисобланади.

Бундан буён у икки мамлакат спорти, хусусан, футболи борасида ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар, лойиҳалар ва бошқа масалаларда вакил сифатида ишлайди. Туркия ва Ўзбекистон ўртасида спорт соҳасида ҳамкорлик қилиш, тажриба алмашиш, икки мамлакат футболи ўртасида яқин алоқаларни йўлга қўйиш, терма жамоалар, клублар ўртасида ўртоқлик ўйинлари ташкил қилиш ва бошқа шу каби режаларни амалга оширилишига кўмак беради.

Кўпроқ янгиликлар