Фотограф эртакмонанд ўрмонлар Финляндия учун одатий ҳол эканини исботлади

Lifestyle 23:09 / 20.01.2019 13948

Кўпчилик Финляндияни совуқлик ва қоронғулик мамлакати санайди. Шунга қарамай фотограф Осси Сааринен ватани узоқ чўзилган қишдан кўра кўпроқ нарса эканини исботламоқда. У дунёга Финляндиянинг яна бир ажойиб ва ўзига жалб этувчи жиҳатини намойиш этяпти.

Осси ўзининг фин табиати, мамлакат майдонининг деярли тўртдан уч қисмини эгаллаган ўрмонларга бағишланган суратлари билан кишига бетакрор кайфият улашади. Ушбу сокин ўрмонларда ёввойи жониворлар кун кечиради ва ўз мавжудлигидан баҳра олади.

Саариненнинг суратларидаги фин жонзотлари сирли ва мафтункор кўринади. Улар худди ҳозиргина эртак китоблари саҳифаларидан чиқиб келганга ўхшайди. Фотограф жониворлар ва инсонларнинг ҳар бир учрашувини унутилмас ва ғаройиб тажриба деб ҳисоблайди. Ва албатта у бетакрор фин табиатини тарихга муҳрлаш имконини қўлдан чиқармайди.

Кўпроқ янгиликлар