АҚШ нефть қазиб олиш бўйича Россия ва Саудия Арабистонини ортда қолдириши мумкин

Жаҳон 17:30 / 18.01.2019 5379

АҚШ жорий йилда нефть қазиб олиш бўйича Россия ва Саудия Арабистонини ортда қолдириб, жаҳонда етакчиликни ўз қўлига олиши мумкин, деб маълум қилди Халқаро энергетика агентлиги.

"Икки етакчи нефть қазиб олишни қисқартирар экан, АҚШ хом нефть қазиб олиш бўйича етакчиликни мустаҳкамлаши мумкин. жорий йил ўрталарига келиб, АҚШ Россия ва Саудия Арабистонини ортда қолдиради", дейилади агентлик ҳисоботида.

Агентликнинг маълумотига кўра, 2018 йилда АҚШда суткасига 2,1 млн баррел суюқ углеводород қазиб олинган.  

Халқаро энергетика агентлиги 2019 йилда нефтга бўлган талаб суткасига 1,4 млн баррелни ташкил этишини кутмоқда.

Кўпроқ янгиликлар