Олимлар мия фаолиятини яхшилаш йўлини топдилар

Lifestyle 15:27 / 17.01.2019 39654

Америкалик олимлар мия фаолиятини яхшилаш йўлини топишди. Бу ҳақда EurekAlert! порталида хабар берилган.

Ўтказилган тадқиқот натижасида уларнинг хулосасига кўра, бунга жисмоний фаоллик туртки беради.

Таъкидланишича, тажрибада 454 киши иштирок этган. Улар 20 йил давомида турли жисмоний фаоллик ҳамда мия фаолияти бўйича тестлардан ўтказилди. Аниқлик киритилишича, улар ўз ўлимидан сўнг ҳам мия ишини ўрганишга рухсат берган.

«Бизнинг тадқиқот гуруҳимиз тажриба иштирокчиларининг жисмоний фаоллиги даражасини, ўртача, ўлимдан икки йил олдин ўлчади. Кейин, ўлимдан сўнг, улар мия тўқималари текширилди ва юқори жисмоний фаоллик мияга ҳимоя сифатида таъсири кўрсатиши мумкинлиги аниқланди», - деди олимлардан бири.

Қайд этилишича, улар орасидаги оз ҳаракат қилганлар кўп ҳолатларда ақли заифликдан азият чеккан.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон нотўғри овқатланишдан ўлим ҳолатлари даражаси бўйича «етакчи» бўлганди.

Кўпроқ янгиликлар