Хитой қурилмасининг Ойга қўниши видеоси эълон қилинди 

Жаҳон 20:45 / 11.01.2019 9666

Хитой миллий коинот бошқармаси “Чанъэ-4” автоматик сайёралараро станциясининг Ойнинг орқа томонига қўниши видеосини эълон қилди. 

Видеода қўнишнинг асосий босқичлари: орбитадан чиқиш учун тормозлаш, қўниш вақтида манёврлар бажариш, қўниш жойи устида муаллақ туриш ва қўниш тасвирланган. 

“Чанъэ-4” қурилмаси фазога 2018 йил 7 декабрда Changzheng 3B ракетаси ёрдамида олиб чиқилган. 12 декабрда қурилма Ой атрофидаги орбитага чиқиб, 3 январда унга қўнишни амалга оширган. Қурилманинг қўниш жойи сифатида Ойнинг жанубий қутби яқинидаги Фон Карман кратерининг жанубий қисми танланган. 

Кўпроқ янгиликлар