«Recruit Consulting Work» компанияси юртдошларимизга Польшада ишлаш имкониятини тақдим этади

Жамият 19:36 / 11.01.2019 20437

Кеча, 10 январь куни Тошкентда фуқароларга чет элда ишлаш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашган «Recruit Consulting Work» хусусий бандлик агентлиги ҳамда Польшанинг «KRK-Group» хусусий бандлик агентлиги ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув ўзбекистонлик фуқароларни Польша давлатига қонуний асосда ишга юбориш, шунингдек, Германия Федератив Республикасига эркин саёҳатларини ташкил этиш масалаларига бағишланди.

Учрашувда чет элда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик фуқароларни Польша давлатида қонуний ишга жойлаштириш, шунингдек, мижозларга турли йўналишда ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак бериш масалаларига алоҳида урғу берилди.

«Recruit Consulting Work» ва «KRK-Group» хусусий бандлик агентликлари ўртасида имзоланган ҳамкорлик шартномасига мувофиқ энди ўзбекистонлик фуқаролар компания хизматидан фойдаланган ҳолда Польшада эркин ишлаш имкониятига эга бўлишди.

«Recruit Consulting Work» компанияси юртдошларимиз учун қуйидаги йўналишларда бўш иш ўринларини эълон қилади:

Металлга ишлов берувчи мутахассис;

Офислар, банклар савдо марказлар ва хонадонларни тозалаш;

Слесар-механик;

Конвейер-линиясида ишлаш;

Омборлар ва савдо объектларини тозалаш;

Тракторист-каршик (қор тозалаш);

Маълумот учун, «Recruit Consulting Work» хусусий бандлик агентлиги фуқароларни чет элга қонуний асосда ишга юбориш бўйича “Меҳнат агентликлари тўғрисида”ги қонунга мувофиқ фаолият юритади.

Компания 2018 йилнинг 17 декабрь куни юртдошларимизни Япония давлатига ишга юбориш бўйича UZUMARU компанияси билан ҳам шартнома имзолаган эди.

Эслатма: Польша давлатида ишлаш истагини билдирган фуқароларнинг ёши 18 ёшдан кичик ва 55 ёшдан катта бўлмаслиги шарт.

Батафсил маълумот учун телефон:  +998909827723

Бизни расмий интернет сайт ва ижтимоий тармоқларда ҳам кузатиб боринг!

«Recruit Consulting Work» www.recconsulwork.uz

Telegram: «Recruit Consulting Work»

Facebook: « Recruit Consulting Work»

Instagram: «Recruit Consulting Work» 

Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 6-мавзе, Қатортол кўчаси, 22-уй, 38-хонадон.

Мўлжал: Парус савдо маркази ёки «Автокредит» корхонаси.

Реклама ҳуқуқи асосида

Кўпроқ янгиликлар