Беларусь АҚШ билан муносабатларни яхшилашга киришди

Жаҳон 15:13 / 11.01.2019 13959

Беларусь ТИВ ва АҚШ Давлат департаменти раҳбарияти ўртасида сўнгги вақтлар ичида бир неча телефон мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда 11 январь, жума куни Беларусь ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Анатолий Глаз хабар берди, деб ёзмоқда БЕЛТА.

Дипломат сўзларига кўра, музокаралар чоғида томонлар Беларусь-Америка муносабатларининг турли жиҳатларини муҳокама қилди. «Дипломатик этика қоидаларига кўра, бу суҳбатларнинг батафсил мазмуни ошкор қилинмайди», - дея тушунтирди у.

10 январь куни Беларусь ҳукумати мамлакатда ишлаши мумкин бўлган америкалик дипломатлар сонига нисбатан чекловни бекор қилгани хабар берилганди. Бу ҳақда Американинг Foreign Policy журналига Давлат департаментидаги манба айтиб ўтди. Нашр маълумотларига кўра, бундай қарор Беларусь ташқи ишлар вазири Владимир Макей ва АҚШ давлат котибининг Европа ҳамда Евроосиё масалалари бўйича ёрдамчиси Уэсс Митчелл ўртасидаги телефон орқали мулоқотда қабул қилинди.

Материал муаллифлари таъкидлашича, бу давлатлар ўртасидаги муносабатларнинг яхшиланишига олиб келиши мумкин. «Бу катта қадам. Бу муносабатларнинг илиқлашуви», - дея қайд этиб ўтди журнал суҳбатдоши.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лукашенко Россияга таҳдид қилганди.

Кўпроқ янгиликлар