«Ўрикзор» бозоридаги дўкондан катта миқдордаги пуллар ўғирлаб кетилди 

Жамият 16:28 / 10.01.2019 19393

2019 йил 7 январь куни номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи А.Ю.га тегишли, ТХАЙ кўчасида жойлашган “Ўрикзор савдо комплекси” МЧЖ ҳудудидаги савдо дўконига калит танлаш йўли билан кирган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, у 14 млн 500 минг сўм пул ва 500 АҚШ долларини ўғирлаб кетган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Учтепа туманида яшовчи А.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Кўпроқ янгиликлар