Сут билан бирга истеъмол қилиш мумкин бўлмаган маҳсулотлар рўйхати

Lifestyle 20:10 / 20.12.2018 51864

Парҳезшунослар сут билан қўшиб истеъмол қилинганида организм учун хавфли оқибатлар келтириши мумкин бўлган маҳсулотлар рўйхатини тузишди, дея хабар бермоқда Медикфорум.

Хусусан, қаҳва сут билан қўшиб ичилганида тетиклантирувчи натижа бермайди. У сут оқсили таъсири остида нейтраллашади. Бундай ичимликдан кейин аксинча ухлагингиз келади.

Мутахассислар кўк чой ва сутнинг аралашмасини ҳам муваффақиятсиз ҳисоблашади. Бундан ташқари кўк чойни “муаммоли” ичакли кишиларга ичиш тавсия этилмайди. Сутнинг қўшилиши чойнинг антиоксидант таъсирини пасайтиради, томирларни кенгайтириб, қон босимини ўзгартиради.

Денгиз маҳсулотлари ва сариёғ қўшилган қайлали таомлар кўпчилик учун мазали туюлади. Бироқ бундай қўшилма ошқозон билан боғлиқ муаммоларнинг сабабига айланиши мумкин. Организмда оқсиллар дозаси ортиб кетиши юз беради, бу эса буйраклар фаолиятини мураккаблаштиради.

Пишлоқли омлет ҳам энг яхши бирикма эмас. Сутнинг тухум ва пишлоқ билан аралашмаси – “оқсилли зарба” бўлиб, ошқозон ҳазм қилиш тизими ундан кейин тикланиш учун узоқ вақт сарфлашига тўғри келади.

Сутни мевалар билан бирга истеъмол қилиш ҳам хавфли. Меваларни десерт ўрнида эмас, ҳар доим асосий таомдан алоҳида ейиш керак.

Сут айрим сабзавотлар – бодринг, помидор, броколли, қовоқча, сабзи билан ҳам “келишмайди”. Улардан кейин овқат ҳазм бўлиш жараёни бузилади, кучли оғриқлар пайдо бўлиши ҳам мумкин.

Кўпроқ янгиликлар