Конституция ҳақидаги 11 та қизиқарли факт

Lifestyle 21:20 / 08.12.2018 25323

Конституция – давлатнинг асосий ҳужжати бўлиб, давлат бошқаруви, ҳукумат органлари фаолиятининг тартиби ва тамойиллари, давлат, жамият, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари у билан белгиланади.

8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан дунёнинг турли давлатлари конституцияси ҳақидаги қизиқарли фактларни тўпладик.

1. Кўпчилик дунёдаги илк Конституция АҚШда ишлаб чиқилган деб ҳисоблайди, бироқ бундай эмас. Энг қадимги Конституция Польшага тегишли. У 1792 йилда қабул қилинган.

2. Европа Иттифоқи Конституцияси устида Европанинг энг етук мутахассислари ишлашган. У 2004 йилнинг июнида ЕИнинг махсус саммитида маъқулланган. Ҳужжат дарҳол 20 та тилга ўгирилди  ва дунёдаги энг кенг ва кўп томонлама ҳужжатга айланди. Бироқ, ушбу  ҳужжат умумевропа фикрининг пайдо бўлишига ҳисса қўшолмади. Европа мамлакатлари умуммиллий референдумида етарли овоз тўплолмади.

3. Исроилда ягона Конституция ўрнига асосий қонунлар тўплами амал қилади. Чунки мамлакат диний ва дунёвий қонунлар ўртасидаги зиддиятни бир ҳужжат доирасида ҳал этиш учун жуда катта.

4. Ҳиндистон Конституцияси 1950 йилда қабул қилинган. У ҳажми бўйича дунёдаги энг катта Асосий Қонун.

5. Япония Конституциясининг уч асосий тамойили бор: халқ суверенитети, инсоннинг асосий ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, пацифизм (миллатнинг суверен ҳуқуқи сифатида урушдан воз кечиш).

6. Британия Конституциясининг ўзига хос жиҳати мамлакат асосий қонуни деб аташ мумкин бўлган ягона ҳужжатнинг мавжуд эмаслигидир.

7. АҚШ Конституциясида “демократия” сўзи ёдга олинмаган. Бундан ташқари, ушбу ҳужжат рекорд даражада қисқа бўлиб, 4,4 мингта сўздан иборат.

8. Мустақил Ўзбекистон Республикаси Конституцияси постсовет минтақасида биринчи бўлиб қабул қилинган.

9. Эквадор табиат ҳуқуқини Конституция билан мустаҳкамлаган дунёдаги илк мамлакатга айланган.

10. Мальта Конституцияси ўз мамлакатини нейтрал, тинчлик сари интилувчи сифатида белгилайди.

11. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси матни 7543 та сўздан таркиб топган. Бунда «республика» сўзи – 390, Ўзбекистон – 354, қонун – 210, давлат – 98, ҳуқуқ – 90, конституция – 70, фуқаро – 66, Президент – 62, Қорақалпоғистон – 33, шахс – 32, эркин(лик) – 27,халқ – 24, демократия – 7 маротаба қўлланган.

Кўпроқ янгиликлар