Ўзбекистонда ўз-ўзини банд қилиш учун вақтинчалик меҳнат патенти жорий этилади

Ўзбекистон 11:18 / 07.12.2018 13466

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш Давлат буюртмаси тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда ўз-ўзини банд қилиш учун вақтинчалик меҳнат патентини киритиш, бунда патент эгаларига рағбатлантирувчи имтиёзларни жорий этиш тартиб юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади. 

Тартибда:

ўз-ўзини банд қилган фуқароларни вақтинчалик меҳнат патенти учун тўловни амалга оширган даври меҳнат стажига киритиш;

вақтинчалик меҳнат патенти орқали ўз-ўзини банд қилган фуқаролар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлганидан сўнг уларга пенсия тайинлаш ҳуқуқларини бериш;

Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан имтиёзли кредит ажратиш;

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфидаги касб-ҳунар коллежлари, “Ишга марҳамат” маркази, касбга ўқитиш (KOICA) марказларида тадбиркорлик ва касбга ўқитиш курсларида бепул ўқитиш;

ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш ва меҳнат қуролларини ижарага беришни назарда тутади.

Кўпроқ янгиликлар