8 декабрь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон 16:22 / 07.12.2018 24271

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 8 декабрь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-7, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3 даража совуқ билан 2 даража илиқ ўртасида, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3 даража совуқ билан 2 даража илиқ ўртасида, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Кўпроқ янгиликлар