LADA Uzbekistan Конституция бўйича интерактив тестни тақдим этади

Жамият 14:40 / 06.12.2018 10510

LADA Uzbekistan компанияси Repost.uz интернет нашри билан биргаликда барча юртдошларимизни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни билан чин қалбдан табриклайди. Байрам арафасида 8.repost.uz махсус саҳифасида давлатнинг асосий меъёрий қомуси юзасидан тест синовлари тақдим этилди.

Фото: LADA Uzbekistan

Иштирокчилар Конституция куни билан боғлиқ атиги 10та саволга жавоб беришлари керак. Саволлар Конституциянинг таркибий тузилиши ва тарихини қамраб олади. Натижаларни дўстларингизга ижтимоий тармоқларда бўлишишингиз ёки уларга ҳаволани юбориб натижаларни солиштиришингиз мумкин. Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қанчалик яхши билишингизни текшириб кўринг!

Бир неча йиллар давомида LADA Uzbekistan компанияси республика аҳолисига сифатли, оммабоп ва ишончли автомобил русумларини таклиф этади. Бугунги кунда мамлакат бозорида мазкур бренднинг Янги Granta, Vesta, XRAY, Largus, 4х4 русумлари ҳамда тижорий автомобиллар туркуми тақдим этилган.

Расмий дилерлик марказлари мамлакатнинг 10 та шаҳрида бор.

LADA Uzbekistan расмий сайти: https://lada.uz/

Ягона мижозлар тармоғи: +998-71 215-02-30

Реклама ҳуқуқи асосида

Кўпроқ янгиликлар