Forbes: 30 ёшгача бўлган энг омадли юлдузлар рейтинги

Lifestyle 12:03 / 05.12.2018 18674

Икки йил илгари 21 ёшли модель Кайли Жаннер Kylie Cosmetics фаолиятини йўлга қўйган эди, 2018 йилга келиб косметика бизнеси унга 30 ёшгача бўлган энг юқори даромад топувчи юлдузлар рейтингининг биринчи ўрнини эгаллашга ёрдам берди. Ҳисобот даври давомида (2017 йилнинг 1 июнидан 2018 йилнинг 1 июнигача) Жаннер 166,5 миллион доллар ишлади, унинг бойлиги эса 900 миллион долларга баҳоланмоқда. Рўйхатдан шунингдек Кайли Жаннердан ташқари беш спортчи ва тўрт мусиқачи ҳам ўрин олди. Forbes версиясига кўра, энг омадли ёш юлдузлар ўнлиги Forbes Life галереясида.

Фото: Getty Images

10. Жордан Спит (41,2 млн доллар)

Жордан Спит 2017 йилда Буюк Британиянинг Гольф бўйича очиқ чемпионати ғолиби бўлди ва 1,85 миллион долларлик чекни ўзи билан олиб кетди. Шу билан бирга, у Under Armour, AT&T, Coca-Cola ва Rolex каби брендлар билан реклама шартномаларидан ҳам пул топади.

Фото: Getty Images

9. Дерек Карр (42,1 млн доллар)

2017 йилда «Окленд Рэйдерс» клуби ўз квотербеки Дерек Карр билан шартномани беш йилга узайтирди. Ўйинчи клубга 125 миллион долларга тушди, шундан 40 миллион долларини Карр шартнома имзолаган вақтдан кейин бир йил давомида қўлга киритади.

Фото: Getty Images

8. Сауль Альварес (44,5 млн доллар)

Флойд Мейвезер кетиши билан Сауль Альварес пулли телетомоша тизими (pay-per-view)нинг асосий юлдузига айланди. Унинг кенжа Хулио Сесар Чавес ва Геннадий Головкин билан жанглари миллиондан ортиқ пулли томошаларни тўплади, Альвареснинг Головкин билан жанги учун гонорар эса тахминан 42 миллион долларни ташкил қилди. Under Armour, Tecate, Hennessy ва Everlast билан ҳомийлик шартномалари эса унга рингдан ташқарида мўмайгина даромад топиш имконини беради.

Фото: Getty Images

7. Эндрю Таггарт, The Chainsmokers (45,5 млн доллар)

«Closer» ва «Something Just Like This» хитлари муаллифлари Wynn Nightlife билан Лас-Вегасда оқшомлар ўтказиш учун уч йиллик шартнома имзолашди. Гуруҳнинг бир иштирокчиси — Алекс Полл эса рўйхатга қўшилмади, чунки у 33 ёшда.

Фото: Getty Images

6. Жеймс Харден (46,4 млн доллар)

«Хьюстон Рокетс» клуби баскетболчи билан шартномани 2016 йилда узайтирган — Харден тўрт йилда 169 миллион доллардан зиёд маблағ топади. Ўтган икки ўйин мавсуми давомида Жеймс Харден 20 миллион доллар ишлаб олди ва бу пуллар бекорга тўланмади: ҳозирда ўйинчи ўз карьераси чўққисида. Шунингдек, Харден NBA реклама кампаниясидаги иштироки учун роялти ва бонуслар олишда давом этади.

Фото: Getty Images

5. The Weeknd (57 млн доллар)

Канадалик ўз қўшиқлари стриминги ва концерт дастурларидан пул ишлашда давом этмоқда. Шунингдек, Puma, H&M ва Bacardi брендлари билан шартномалар унинг бойлигини янада оширади.

Фото: Getty Images

4. Тейлор Свифт (80 млн доллар)

Reputation альбоми сотувларнинг илк ҳафтасидаёқ 1,2 миллион нусхада тарқалди. Тейлор у билан Тампадан Токиогача бўлган жаҳон турнесига йўл олди.

Фото: Getty Images

3. Неймар (90 млн доллар)

Бразилиялик футболчи «Пари Сен-Жермен» билан беш йиллик шартномани имзолади, унга кўра клуб ўйинчи учун 250 миллион долларни трансфер учун «Барселона»га тўлаган, шартнома бўйича яна 350 миллион доллар 5 йил давомида Неймарга тўланиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, 26 ёшли футболчи Nike, Red Bull, Gillette, McDonalds ва Beats by Dre брендлари билан ҳамкорликдан пул топади.

Фото: Getty Images

2. Эд Ширан (110 млн доллар)

Ширан 27 ёшида ўз қўшиқлар стриминги ва муваффақиятли стадион тури учун энг юқори ҳақ тўланувчи ижрочига айланди. Шунингдек, «Тахтлар ўйини» ва «Симпсонлар»даги иштироки унинг "хазинаси"ни янада бойитди.

Фото: Getty Images

1. Кайли Женнер (166,5 млн доллар)

Кардашьянлар авлодининг энг кенжа вакили ёш бўлишига қарамай, Kylie Cosmetics ортидан барча опаларидан кўп пул ишламоқда. Икки йил ичида компания даромади йилига 330 миллион долларгача ошди.

Кўпроқ янгиликлар