Таллиндан Хельсинкигача 20 дақиқа: Европадаги тунель лойиҳаси ҳақида

Lifestyle 10:58 / 04.12.2018 8283

Питер Вестербака — Шимолий Европадаги энг машҳур инсонлардан бири. У машҳур Хельсинкида ўтказиладиган Slush конференциясига асос солган. Angry Birds ўйинининг тарғиботи билан шуғулланади.

Вестербек Финляндияда тадбиркорликнинг ривожига ҳисса қўшадиган барча йирик лойиҳаларда иштирок этган. Унинг ҳозирги катта мақсадларидан бири – Финляндия ва Эстонияни боғлайдиган тунель қуриш.

Питер Вестербака

Вестербака лойиҳа устида ҳамкори Кустаа Валитонен билан биргаликда ишлайди. Лойиҳа йўловчиларни Таллиндан бор-йўғи 20 дақиқада Хельсинкигача тезюрар поездларда етказа оладиган 103-километрли тунелни қуришдан иборат. Ҳозирда бир шаҳардан бошқа шаҳарга бўғоз орқали етиб олиш учун 90 дақиқадан икки ярим соатгача вақт талаб этилади (бари об-ҳаво шароитига боғлиқ).

Тадбиркорлар оддийгина қилиб Орол деб номланадиган сунъий орол қуришни режалаштиришмоқда. Унда минглаб тураржой ва тижорат бинолари жойлашади. Орол 50 мингга яқин аҳоли, шунингдек кичик шаҳарчадаги ҳаёт учун зарур барча инфратузилмани сиғдира олади. Буларнинг бари баландпарвоз сўзлар эмас – тадбиркорлар бунинг учун қатъий киришишган ва ҳозирнинг ўзида Хитой, Россия ва Шимолий Америкадан барқарор сармояларни олишмоқда.

Финляндия ва Эстонияни боғлайдиган тунель FinEst Tunnel деб номланади. 103 километрга чўзилган тунелда юқори тезликдаги поездлар учун тезкор интернет билан жиҳозланган иккита тунель жойлашади.

 

Кўпроқ янгиликлар