Россия иқтисодиётининг бош муаммолари маълум қилинди  

Жаҳон 23:17 / 08.11.2018 16721

Россия ҳисоб палатаси раҳбари ва собиқ молия вазири Алексей Кудрин Россияда 2018 йил якунларига кўра иқтисодий ўсиш ялпи ички маҳсулотнинг 1 фоизидан ошишига шубҳа билдирди. У бундай фикрни Россия давлат думасидаги чиқишида билдирган. 

Кудриннинг фикрича, Россия иқтисодиётини тормозлаётган бош сабаблардан бири қўшилган қийматга солиқнинг оширилиши, уй-жой қурилишининг янги тизимига ўтиш, Россияга қарши санкцияларнинг кучайтирилиши ҳисобланади.  

Кудриннинг айтишича, иқтисодий ўсишни тормозловчи яна бир муаммо бензин бозоридаги вазият  ҳисобланади. Бу бозорда нефтчилар ва давлат билан келишувга келингандан кейин ҳам бензин нархи ошишда давом этмоқда. 

Кудриннинг тан олишича, ҳукумат дастлаб аҳолининг реал даромадлари ўсишини кутган, бироқ энди прогнозлар иқтисодий ўсиш умуман бўлмаслигини ёки яна пасайиб кетишини кўрсатмоқда.