Эгизаклар дардига шифо бўлайлик

Халқ овози 11:09 / 26.09.2018 32121

Аллоҳ ўз бандасини турли синовлар билан қарши олади. Кимгадир бахтли онлар насиб этса, яна бошқалар мусибатлар билан синалади.

Шундай оғир дамларни бошидан кечираётган юртдошларимиздан Бухоро вилояти, Ромитан туманида истиқомат қилувчи Дўсмурод Латиповлар хонадонидир. Оилада эндигина икки ёшни қаршилаётган Ханифа ва Хадича Чориеваларга шифокор томонидан мия фалажининг спастик диплигия тури, талваса синдроми ташхислари қўйилган. Оиланинг ягона боқувчиси Дўстмурод ака бозорда юк ташувчилик билан рўзғор тебратади. Кунлик даромади 50-60 минг сўм. Қизалоқларнинг онаси Гулноза опа дардманд фарзандларига қараш билан банд. Хадича ва Ханифа салкам икки ёш бўлишса ҳам мустақил ҳаракат қила олишмайди.

Youtube'да кўриш

Facebook'да кўриш

Дўстмурод ака болаларини даволатиш учун бор-йўғини сотишга мажбур бўлди. Узоқ давом этган муолажалардан сўнг қизларнинг аҳволи вақтинчалик  яхшиланди. Хадича ва Ханифа Тошкент шаҳридаги Қурбонов номидаги болалар руҳий-асаб касалликлари шифохонасида даволанишди. Аммо бу ўз самарасини бермади. Айни вақтда кичкинтойлар уйда ота-она қарамоғида. Уларнинг ягона имкони Ҳиндистонда малакали мутахассислар қўлида даво топишдандир. Қизлар Ҳиндистоннинг «Metro Hospital» шифохонасида даволатилиши лозим. Операциянинг ўзига 20 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ талаб қилинади.

Азиз юртдошлар, қизалоқларнинг дардманд кўнглига малҳам бўлайлик. Улар ҳам болаликнинг энг гўзал онларини ўтказишга ҳақлидирлар. Дунёда биздан қолажак ягона мерос – яхшилик. Ханифа ва Хадичага соғлом ҳаётни тақдим этайлик.

Хайрия қилмоқчи бўлганлар учун:

Click/PayMe: 8600 0423 9012 2652 (Агробанк. Отаси Дўстмурод Латипов Чориевич)

Телефон: +998 (94) 652 42 86

Сбербанк (Аброр Асроров): 4276 4000 5656 9586