ФИФА Ўзбекистон терма жамоасига Мерседес совға қилди

Спорт 15:23 / 18.08.2018 30719

ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун янги автобус совға қилинишини ваъда берган эди.

Бу автобус юртимизга етиб келди, деб хабар беради ЎФА сайти. 

Фото: ЎФА

Mercedes Travego M русумидаги автобус 46 ўриндиқли бўлиб, барча қулайликларга эга ва замонавий воситалар билан жиҳозланган.
 
Шу пайтга қадар Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғин давомида ҳамда ўйинларга бориш учун клублардан олинган автобуслардан фойдаланиб келган. Энди терма жамоамизнинг ўз автобуси бор. 

Бу автобус миллий рамзларимиз ва ЎФА логолари билан безатилади ҳамда йиғин ва ўйинлар давомида миллий терма жамоамиз футболчилари учун хизматга шай бўлади.

Фото: ЎФА
Фото: ЎФА
Фото: ЎФА
Кўпроқ янгиликлар