Ҳасан ва Ҳусанларга операция учун яхши инсонларнинг ёрдами керак

Жамият 15:56 / 13.08.2018 19415

Пайариқ тумани Жавҳар ота маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Еттиуруғ қишлоғида истиқомат қилувчи Эргашевлар хонадонидан таҳририятимизга мурожаат келиб тушди.

Хонадон соҳиблари Омонжон ва Умидахонларнинг тўнғич фарзандлари Ҳасан ва Ҳусан Тошпўлатовларнинг соғайиб кетишлари учун саховатпеша ҳамюртларимизнинг кўмаги керак бўлади.

Айни пайтда 11 ёшни қаршилаган Ҳасан ва Ҳусан жуссаси йирик, барваста. Бироқ улар туғма болалар церебрал фалажига мубтало бўлишган. Уларнинг туғилиши ҳам қийинчилик билан кечган. 7 ойлигида дунёга келишган, вазнлари 800 грамм атрофида бўлган. Эгизаклар чақалоқлигидан шу вақтгача жуда кўплаб операция ва даволанишларни бошидан ўтказишган.

Айни пайтда уларнинг эшитиши заифроқ, кўзлари хира кўради. Оёқларини ҳам яхши боса олишмайди. Эгизаклар жуда зийрак. Ҳасан ҳаттоки ўзининг қандай касаллигию, уни қандай даволаш мумкинлигини ҳам билар экан.

Ойиси Умида Эргашеванинг айтишича, эгизак фарзандлари Тошкентда Москвадан ташриф буюрган врачлар кўригидан ўтгани ва уларни лазер ёрдамида операция қилиш октябрь ойига белгиланганини айтиб берди.

Бувисининг сўзларига кўра, операция учун қарийб 40 миллион сўм керак бўлади. Бироқ, эгизакларнинг онаси ишламайди — уй бекаси, отаси эса мавсумий қурилиш ишларида ҳалол меҳнат қилади. Табиийки, бу оиланинг топган пули операция учун етмайди.

Биз Ўзбекистонда ва хорижда ишловчи ҳамюртларимиздан хайрия акциямизда иштирок этишларини, Ҳасан ва Ҳусаннинг соғайиб, оёққа туриб кетишларида баҳоли қудрат ёрдам кўрсатишларини сўраб қоламиз.

Click/PayMe орқали пул ўтказмоқчи бўлганлар учун:
Карта рақами: 8600 0417 9517 8145 (Agrobank)
Онаси ERGASHEVA UMIDA номига очилган
АТБ «Агробанк» Самарқанд вилоят Пайариқ туман филиали
МФО: 00294. ИНН: 200 761 686
Нақд пул топширганда: 2311 6000 2000 0029 4001
Ташкилотлардан пул ўтказиш учун: 2311 8000 7000 0029 4600
Мижоз аризасига биноан картадан картага пул ўтказганда: 2312 0000 7000 0029 4001
(Эслатма: нақд пулни банкка топшириш, ёки ташкилотлардан пул жўнатишни истаганлар пластик карта эгаси Эргашева Умида номига юборишингиз сўралади.)

Чет элдан пул ўткaзмоқчи бўлганлар учун:
Visa карта рақами: 4145 6501 3760 3288 
Account name: ERGASHEVA UMIDA
Account number: 2261 8840 5994 7089 2600
SWIFT: INIPUZ22
CHIPS UID: 405855 
Open Joint Stock Innovation Commercial Bank «Ipak Yuli»

Телефон: +998 (94) 286-65-84

(Эслатма: нақд пулни банкка топшириш, ёки ташкилотлардан пул жўнатишни истаганлар пластик карта эгаси Эргашева Умида номига юборишингиз сўралади.)

Кўпроқ янгиликлар