​«Супер-контракт» асосида ўқишга кириш учун бу йил неча балл тўплаш керак?

Ўзбекистон 01:56 / 12.07.2018 128739

2018/19 ўқув йилида қабул имтиҳонларида 56,7 ёки ундан юқори балл тўплаган, аммо қабул квотаси бўйича рақобатда етарли балл тўплай олмаган абитуриентлар оширилган тўлов-контракт суммасини тўлаш орқали талабаликка тавсия этилиши мумкин. Бу ҳақда Олий ва ўрта-махсус таълим вазири Ином Мажидов Kun.uz'га маълум қилди. 

«Шу йилги имтиҳонлар, хабарингиз бор, 15 кун давомида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бундан ташқари саволлар сони ҳам камайтирилган, яъни ҳар битта фан блоки бўйича 30тадан савол тақдим этилади. Энди, қабул имтиҳонларидан етарли балл тўплай олмай, оширилган тўлов-контракти бўйича ўқишга киришни истаган абитуриентлар учун янги мезон белгиланди. Улар 56,7 ёки ундан кўп балл тўплаган ҳолда ҳам ўқишга кира олмаса, юқорида қайд этилган имкониятдан фойдаланади», дейди вазир. 

Маълум қилинишича, Давлат қабул комиссияси аъзолари абитуриент ҳеч қандай балл тўплай олмаган тақдирда ҳам талабаликка тавсия этилиши ҳақида ўйланмоқда. Вазирнинг айтишича, агар шундай тизим йўлга қўйилса, оширилган тўлов-контракт миқдори анча юқори бўлиши тайин. 

Қуйидаги ҳавола орқали вазир билан интервьюни тўлиқ равишда томоша қилишингиз мумкин.

Mover'да кўриш (Tas-ix)

Youtube'да кўриш