Телевизор ва интернетдан фойдаланиш ўртасидаги фарқ борган сари қисқармоқда

Жаҳон 22:16 / 03.07.2018 9272

Бундан 90 йил муқаддам АҚШда дастлабки телевизор сотилганди. Унинг нархи 75 доллар турган. Ўша пайтларда учта телевизорнинг пулига битта Harley Davidson мотоциклини сотиб олиш мумкин эди.

1930-йиллар бошидан электрон телевизорлар кенг оммалаша бошлади. Телевизор учун илк пульт 1950-йилларда ишлаб чиқарилган.

Ўн йилдан ортиқ вақтдан буён бутун дунёда телевизор кўриш вақти камайиб бормоқда, одамлар кўпроқ вақтини борган сари интернетда ўтказишмоқда.

Сўровларда маълум бўлишича,одамлар телевизор орқали, асосан, янгиликларни кўришмоқда, шу билан бирган айримлар ТВдан кўра интернетга кўпроқ ишонч билдирмоқда.

Zenith агентлигининг тахминига кўра, 2019 йилга келиб глобал ТВ ва интернетдан фойдаланиш орасидаги тафовут етти дақиқагача қисқаради.

Кўпроқ янгиликлар