Шимолий Корея ОАВ Сингапур саммитини КХДР «буюк ғалабаси» деб атади

Жаҳон 19:47 / 13.06.2018 11183

Шимолий Корея ОАВ Сингапурдаги саммитни КХДРнинг «буюк ғалабаси» деб атади, дея ёзмоқда «Би-би-си».

Шимолий Корея ОАВ давлат томонидан бутунлай назорат қилинади ва сиёсий воқеаларга камдан-кам изоҳ беради. Ким Чен Иннинг фаолияти реал вақт режимида ундан ҳам кам ёритилади.

Бироқ Сингапур саммити Ким Чен Иннинг АҚШ президенти Дональд Трамп ёнида тургани тасвирланган кўплаб фотосуратлари билан барча биринчи саҳифаларни эгаллади.

Скриншот

«Нодон синмун» давлат газетаси саммитни «аср учрашуви» деб атаган. Корея Марказий телеграф агентлиги инглиз тилида оптимистик мақола эълон қилиб, етакчилар учрашувига тарихий инқилоб, дея баҳо берди.

Марказий телеграф агентлиги икки етакчини тенг тасвирлаб, Ким Чен Индан иқтибос келтирган. Унда «бир-бирига нисбатан қўзғатувчи ва шафқатсиз ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш тўғрисида жиддий қарор қабул қилиш» ҳақида айтилади. Марказий телеграф агентлиги ҳар икки етакчининг АҚШ ва Шимолий Кореяга ўзаро ҳурмат рамзи сифатида ташриф буюриш истаги ҳақида ҳам хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Ким Чен Инга iPad’да КХДР келажагини кўрсатгани хабар қилинганди