Ил-76 самолёти йўл патрул хизмати ходимлари устига 40 тонна сув сепиб юборди (видео)

Жамият 21:24 / 13.06.2018 52285

Москва вилоятида ўт ўчириш машғулотлари вақтида Ил-76 самолёти адашиб ўрмон ўрнига йўл четида навбатчилик қилаётган йўл патрул хизмати ходимлари устига 40 тонна сувни сепиб кетди. 

Ушбу ҳолат қайд қилинган видеода полициячилардан бири уларнинг устига тўсатдан ёпирилган “жала”дан хизмат машинаси ичида яшириниб олгани, иккинчиси эса кўчада қолиб кетиб, жиққа ҳўл бўлганини кўриш мумкин. 

ЙПХ ходимлари ушбу ҳолатга юмор билан муносабат билдириб, унинг видеоси билан бўлишишган.