Африкадаги энг қадимги баобаблар оммавий равишда нобуд бўлаётгани маълум қилинди 

Жаҳон 21:11 / 13.06.2018 8222

Африкада ўсувчи 13 та энг қадимги баобабдан 9 таси сирли равишда нобуд бўлган ва яна кўплаб бошқа узоқ яшовчи дарахтлар ҳам ёмон аҳволда. Бунинг сабаби ҳозирча ноаниқ, деб маълум қилганлар экологлар Nature Plants нашрида чоп этилган мақолада.

“Тахминимизча, бу “эпидемия” баобаблар қурғоқчиликка биз аввал ҳисоблаганимиздек бардошли эмаслиги билан боғлиқ. Бошқа томондан, бу муаммога нафақат баобаблар, балки барча дарахтлар учраган”, деб айтган Йоханнесбургдаги Витватерсранд университети ходими Сара Вентер.

Экологларнинг фикрича, баобабларнинг нобуд бўлишига уларнинг узоқ давом этувчи қурғоқчиликка бардош бера олмагани сабаб ҳисобланади. Олимлар дарахтлар ортидан 12 йиллик кузатувдан кейин ёши 1300-2000 йилга баҳоланувчи баобаблар қисмларга бўлакланиб кетганини қайд қилишган.

Баобаблар сайёрамиздаги энг узоқ яшовчи дарахтлардан ҳисобланади. Гувоҳларнинг айтишича, саванналар гигантлари уларнинг юмшоқ ва сувга бой ўзагини ейдиган филлар “ҳужуми”дан, чақмоқ уриш, қурғоқчилик ва табиий офатлардан кейин ҳам яшашда давом этади. 

Баобабда бошқа дарахтлардан фарқли, йил ҳалқалари бўлмайди, шу сабабли уларнинг ёшини радиоуглерод таҳлилдан бошқа йўл билан аниқлаб бўлмайди. Олимларнинг баҳолашича, диаметри 5 метрга етувчи энг йўғон ва катта баобаблар 2 минг йилга яқин умр кўрган бўлади.

Юқоридаги баобаблардан кўпи маҳаллий аҳоли учун муқаддас ҳисобланган ва шу сабабли, одамлар баобабларни йўқ қилгани ва бирор йўл билан салбий таъсир кўрсатгани эҳтимоли кам.