Сергели туманида янги туғилган чақалоқнинг мурдаси топилди 

Жамият 00:50 / 14.03.2018 33860

13 март куни Тошкент шаҳар Сергели туманида 8 ойлик, муддатидан аввал дунёга келган чақалоқнинг жасади топилди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар берди.

Маълум қилинишича, чақалоқнинг жинси ўғил бола бўлиб, айни пайтда Сергели туман прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

«Чақалоқ туғилгандан сўнг, онаси ёки бошқа шахс томондан ўлдирилмаган бўлиши ҳам мумкин. Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида, унинг биологик онаси қидирилмоқда», дейди Kun.uz ахборот манбаси хабарида.