Мексикадаги кучли зилзиладан сўнг қарийб 200 та афтершок қайд этилди

Жаҳон 12:22 / 17.02.2018 10331

Мексикада 7,2 магнитудали зилзиладан сўнг тахминан 200 та такрорий ер қимирлаши қайд этилди. Бу ҳақда Мексика Миллий сейсмология маркази Twitter’да хабар берган.

«21:30 (Тошкент вақти билан соат 08:30)га қадар 194 та афтершок қайд этилди, энг кучлиси – 5,9 магнитудали», - дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 16 февраль кечки пайт Мексиканинг жанубидаги Оахака штатида кучли зилзила юз бергани хабар қилинганди. Маълумотларга кўра, зилзила магнитудаси 7,2 ни ташкил қилган, ўчоғи 12 км чуқурликда бўлган.