«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Нью-Йоркка парвозлар сонини оширмоқда

Ўзбекистон 15:30 / 14.02.2018 8026

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси жорий йилнинг 5 апрелидан бошлаб Тошкент-Нью-Йорк-Тошкент йўналишида иккинчи мунтазам қатновни йўлга қўяди. Бу ҳақда МАК ахборот хизмати хабар бермоқда.

Парвозлар пайшанба кунлари Boeing 787 Dreamliner самолётларида қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади (маҳаллий вақт):

Пайшанба: HY-101 Тошкент 05:45 - Нью-Йорк 10:00
Пайшанба: HY-102 Нью-Йорк 12:45 - Тошкент 09:25 (+1)

2018 йил 29 майдан 17 сентябрга қадар эса Нью-Йоркка қатновлар ҳафтасига уч марта, сешанба кунлари ҳам «орзу лайнерлари»да қуйидаги жадвал бўйича бажарилади (маҳаллий вақт):

Сешанба: HY-101 Тошкент 05:45 - Нью-Йорк 10:00
Сешанба: HY-102 Нью-Йорк 12:45 - Тошкент 09:25 (+1)

Ҳозирда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Нью-Йоркка Boeing 787 Dreamliner самолётларида ҳафтасига бир марта якшанба кунлари йўловчи қатновларини амалга оширилмоқда.