Рекорд йўлидаги Дальмайер. Пёнчанг-2018да бугун ўйналадиган медаллар

Спорт 11:05 / 14.02.2018 4836

Жанубий Кореянинг Пёнчанг шаҳрида давом этаётган Қишқи олимпиада ўйинларида олтинчи кун спорт мусобақалари бўлиб ўтади. Бугун бешта медаллар комплекти ўз эгаларига топширилади.

Ҳозиргача сноуборд турида медаллар ўз эгаларига топширилган. Бу сафар ҳам америкаликлар олтин медални ўзиники қилиб олишган бўлса, Япония вакили кумуш, Австралия вакили бронза медалларини қўлга киритган.

Куннинг иккинчи қисмида бўлиб ўтадиган энг асосий мусобақалардан бири бу биатлон бўйича аёллар ўртасидаги индивидуал пойга мусобақасидир. 15 км масофа, 4та ўқотишдан иборат баҳсларда ҳозирнинг ўзида иккита олтин медални қўлга киритишга улгурган Лаура Дальмайер яна асосий фаворит саналмоқда. Германиялик спортчи бугун олтин медални қўлга киритадиган бўлса, биатлон мусобақаларида битта олимпиадада учта олтин медални қўлга киритиб, рекордни такрорлайди. Олдинда Дальмайер қатнашиши мумкин бўлган яна учта мусобақа борлигини ҳисобга олсак, «немис чақмоқи» мутлақ рекорд ўрнатиши ҳам мумкин.

Шунингдек бугун медаллар комплектидан ташқари яна бир эътиборли воқеа, мусобақанинг энг оммабоп спорт турларидан бири ҳоккей мусобақалари ҳам старт олишини эслатиб ўтиш жоиз.

Олимпиада-2018
Пёнгчанг, Жанубий Корея

14 февраль куни ўйналадиган барча медаллар

Сноуборд
Эркаклар
Хаф-пайп
1. Шон Уайт (АҚШ)
2. Аюму Хирано (Япония) 
3. Скотти Жеймс (Австралия)

Чанғи иккикураши
Эркаклар
Чанғи пойгасининг бошланиш вақти – 13:45

Конькида югуриш
Аёллар
1000 метр
Бошланиш вақти – 15:00

Биатлон
Аёллар
Индивидуал пойга
Бошланиш вақти – 16:05

Чана спорти
Эркаклар
Жуфтлик
Бошланиш вақти – 16:20

Медаллар жамғармаси бўйича ТОП-5

1. Германия – 5-2-2 (9)
2. Нидерландия – 4-4-2 (10)
3. АҚШ – 4-1-2 (7)
4. Норвегия – 3-5-3 (11)
5. Канада – 3-4-3 (10).