Ўзбекистонда Спорт вазирлиги тузилмоқда

Ўзбекистон 22:40 / 13.02.2018 30684

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ўрнида Спорт ишлари вазирлиги ташкил этилади. Kun.uz манбаси маълумот беришича, президентнинг тегишли фармони имзоланган.

Маълум қилинишича, қўмита раиси Рустам Қурбонов лавозимдан кетган. У 2017 йил февралида янги ташкил қилинган қўмитага раҳбарлик қилиб келаётганди.

Фото: Рустам Қурбонов / Фото: KUN.UZ

Энди унинг ўрнида янги тузилган вазирликка Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг собиқ ректори, ЎФФнинг собиқ вице-президенти Шоакрам Исроилов раҳбар бўлади. 

Шоакрам Исроилов / Фото: KUN.UZ

Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти Ойбек Қосимов вазирнинг биринчи ўринбосарига айланади.

Ойбек Қосимов / Фото: KUN.UZ

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 15 февралида имзоланган «Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тугатилиб, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ташкил этилганди.