Golden House: Юзлаб оилалар учун янги имкониятлар

Жамият 15:08 / 12.02.2018 46844

Golden House’дан уй сотиб олинг ва пойтахт пропискасига эга бўлинг!

2017 йилнинг 19 июлида қонунчилик актларининг кучга кирганидан сўнг Golden House компаниясига мурожаат қилган 100 дан ортиқ оилалар шинам уйларга эга бўлдилар ва расмийлаштириш жараёнидан сўнг пойтахт резидентларига айландилар.

Шу кунгача Тошкент шаҳрида яшаб ва ишлаб келаётган кўпгина оилалар узоқ йиллар давомида пойтахтда доимий рўйхатга ўтиш жараёнида қийинчиликларга дуч келган эди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлда қабул қилинган 527-сонли қарорига мувофиқ Тошкент шаҳрида доимий рўйхатга ўтиш тартиби сезиларли даражада соддалаштирилди.

Фото: Golden House

Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманидан бўлган Қурбонбоевлар оиласи 10 йилдан бери Тошкент шаҳрида яшайдилар. Қурбонбоевлар оиласи 2017 йилнинг декабрь ойида Себзор турар жой мажмуасидан хонадон сотиб олиб, шу ойнинг ўзидаёқ доимий рўйхатга эга бўлдилар.

«Бизнинг оиламиз учун — бу ҳақиқатдан ҳам байрам. Ахир, биз бу кунни 10 йил кутдик ва эндиликда бизнинг паспортларимизни доимий рўйхат муҳри безаб турибди. Энди биз ҳам пойтахтнинг тўлақонли аҳолиси сафига қўшилдик», — дейди Қурбонбоевлар оиласи.

Бу ҳақда Golden House компанияси вакиллари шундай дейди:

“Уй сотиб олиш — ҳар бир оила ҳаётида муҳим ҳодиса саналади. Компаниямиз фуқароларга янги уй сотиб олишнинг лойиҳа танлашдан тортиб, хонадон калитини олиш маросимигача бўлган барча жараёнларида ёрдам кўрсатади.

Уйимизнинг бўлажак эгаларига тавсияларимизни аямаймиз ва уларнинг ҳар бир қадами учун қайғурамиз. Аминмизки, эндигина уй сотиб олиш ҳақида ўйлаётганларга ҳам қарор қабул қилишда ёрдам бера оламиз. Биз ҳар бир мижозга танлов ва ишонч учун миннатдорчилик билдирамиз.

Умид қиламизки, уйларимизда кечган йиллар ёрқин ва бахтли онларга бой бўлади”.

Фото: Golden House

Батафсилроқ маълумотларни 150-11-11 телефон рақамига орқали олишингиз мумкин.

Манзил: Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси,«Новомосковская» турар жой комплекси.

Мўлжал: Ирригация институти, Дархон.

Бот: @goldenhouseuz_bot

Telegram: @goldenhouseuz

Facebook: fb.com/goldenhouseuz

Instagram: @goldenhouseuz

Реклама ҳуқуқи асосида