MDC Prime Lite – кучли, ҳамёнбоп ва замонавий смартфон

Технология 16:59 / 12.02.2018 25778

Смартфонсозликда ҳозирги кунда оммалашган трендлардан бири – қурилманинг асосий камераси қўшалоқ объективга эга бўлишидир. Агарда шундай телефон ўзига хос дизайнли металл ва шиша корпусда бўлса, тағин тўртинчи авлод уяли алоқаси – 4G тармоғини қўллаб-қувватласа янада яхши. Бордию шунақа замонавий смартфоннинг нархи ҳам чўнтакбоп бўлса-чи?

Хулласи калом, бугун сизга таништирмоқчи бўлганимиз – MDC бренди остидаги Prime Lite деб номланган инновацион моделдир.  Келинг, унинг хусусиятларига бирма-бир назар соламиз.

Металл рамкали ўзгача дизайн

Смартфоннинг селфи-камераси унинг олд юзасида, экраннинг тепасида бўлишига кўзингиз кўникиб қолганми? Олд камераси бошқа жойга ўтказилган смартфонни ҳеч тасаввур қилиб кўрганмисиз? Ана шунақа ўзгача дизайннинг барча афзалликларига MDC Prime Lite моделида гувоҳ бўлишингиз мумкин. Ахир, унинг олд камераси олд панелнинг пастида, чап бурчакда жойлашган!

Фото: MDC

Шунинг эвазига экраннинг юқориси ҳамда икки ён чеккалари ромсиз дизайнга эга. Дисплейнинг тепасида ёруғликни аниқлаш ва яқинлашув датчиклари, шунингдек, суҳбатлашув динамиги ўрин олган, холос.

Фото: MDC

MDC Prime Lite рамкаси тўлиқ металлдан ишланган, бу эса ҳозирги замонда қурилма мустаҳкамлигининг муҳим кўрсаткичларидан биридир. Унинг орқа панелида асосий камеранинг тикка жойлашган иккита модулига кўзимиз тушади. Улардан чап томондаги LED-чақноқ эса кам ёритилган шароитларда ҳам ажойиб суратлар олишга имкон беради.

Дарвоқе, телефоннинг ўлчамлари 138x73.2x8.6 миллиметрни, вазни эса 160 граммни ташкил этади – кафтингизга шундай ажойиб ўрнашадики, буни сўз билан таърифлаш қийин!

HD аниқлигидаги рамкасиз дисплей – кинотеатр нақ кафтингизда!

Смартфоннинг фойдаланувчи билан бевосита мулоқотда бўлувчи муҳим қисмларидан бири, шубҳасиз, унинг экрани ҳисобланади. Шу сабабли ҳам ишлаб чиқарувчилар қурилманинг мана шу жиҳатига алоҳида эътибор қаратишади.

Фото: MDC

MDC Prime Lite ҳам мана шу тамойилдан чеккада қолмаган – у диагонали 5.2 дюймга тенг IPS-дисплей билан жиҳозланган. Дисплейнинг тасвир аниқлиги эса HD форматида, яъни 1280x720 пикселни ташкил этади. Бунақа экран бурчак остида ҳам юқори сифатли суратларни ранглари бузилмаган тарзда етказиб бера олади. Шунингдек, Prime Lite дисплейи фильмларни ва бошқа контентни томоша қилишга ҳам қулай – нақ мобил кинотеатр, дейсиз!

Қўшалоқ камера: дунёга ўзгача нигоҳ

Мобил сураткашликда кейинги пайтларда урфга кирган жиҳатлардан бири – орқа фонни хиралаштирган ва асосий урғуни керакли объектга қаратган ҳолда портрет режимида расмга олиш имкониятидир. Бунга эришиш учун эса смартфоннинг асосий камераси иккита объективга эга бўлиши керакли шартлардандир.

Фото: MDC

MDC Prime Lite смартфони мана шу жиҳати билан ҳам мақтана олади – унинг замонавий техник таъминоти туфайли энг мақбул сифатли фотосуратлар олишга ҳеч қийналмайсиз! «Жонли» селфилар қилиш, экранга биттагина тегиш орқали камеранинг чексиз имкониятларидан фойдаланиш – булар энди анча осонлашди!

Смартфоннинг асосий камераси 13 ҳамда 0.3 мегапикселли иккита сенсорни ўз ичига олади. Олд камера датчиги ҳам кўнгилдагидек – 8 мегапикселли бўлиб, унинг ёрдамида сиз ажойиб селфилар туширишингиз мумкин.

Маълумотларингиз  мустаҳкам муҳофазада!

Ушбу смартфонни харид қилиб, сиз ҳамиша қўл остингизда 16 гигабайтлик дискка эга бўласиз – MDC Prime Lite ички хотираси айнан айнан шундай ҳажмга эга. Агарда буни кам, десангиз – microSD-карта ёрдамида унинг хотирасини нақ 128 гигабайтгача каттайтириш имкони мавжуд.

Бундай дискка энди истаганча маълумотлар бемалол сиғади. Смартфон ёрдамида олинган суратлару видеолар, шунингдек интернетдан юклаб олинган ёки USB 2.0 порти орқали кўчириб ўтказилган мусиқалар, клиплар ва кинофильмлар – барчасини смартфонингизда сақлай оласиз.

Фото: MDC

Хўш, бу каби маълумотларингизнинг махфийлигини таъминлаш учун сиз смартфонни қандай усулда ҳимоялайсиз? График калит дейсизми, пароль ёки кодли сўзми – бу усулларнинг барчасини MDC Prime Lite модели қўллаб-қувватлайди.

Шунингдек, замонавий усул – бармоқ изи сканери орқали фойдаланувчи шахсини тасдиқлаш технологияси ҳам бу смартфонга татбиқ этилган. Унинг дактилоскопик сканери экран остидаги «Уйга» тугмачасига интеграция қилинган бўлиб, жуда аниқ ва тез ишлайди.

Такомиллаштирилган техник таъминот

MDC Prime Lite смартфонининг «ички дунёси», яъни техник хусусиятлари ҳам анчайин илғор. Унга 1.3 гигагерц такт частотасида ишловчи тўртта ядроли MT6737 процессори ўрнатилган. Икки гигабайт ҳажмга эга тезкор хотира билан биргаликда у смартфоннинг самарадорлигини ажойиб тарзда таъминлайди.

Фото: MDC

Илғор технологиялар татбиқ этилганлиги эвазига бу девайс уяли алоқанинг 3G ҳамда 4G стандартларини қўллаб-қувватлайди. Смартфонга иккита SIM-карта тушади, у Android операцион тизимининг 7 (Nougat) талқини бошқаруви остида ишлайди. MDC бренди ўзининг Prime Lite қурилмасига 2750 мА/соат сиғимли аккумулятор ўрнатган.

Нархини айтмайсизми, нархини...

Смартфон қора ва мовий рангли корпусга эга талқинларда фойдаланувчиларга тақдим этилмоқда. Қувонарли жиҳати – шунча илғор хусусиятларга ҳамда ўзгача дизайнга эга бўлса ҳам, MDC Prime Lite смартфонига 900 000 сўм атрофидаги нарх белгиланган!

Фото: MDC

MDC Prime Lite моделини айни пайтда қора ва кўк рангларида харид қилишингиз мумкин. Бундан ташқари, MDC бренди остидаги смратфонларга ишлаб чиқарувчи томонидан 1 йиллик кафолат хизмати ҳам тақдим этилади. Хуллас, мазкур моделни харид қилиб, бир вақтнинг ўзида битта ўқ билан иккита қуённи урган бўласиз: кам харажат қиласиз, аммо сифатли ва кафолатли смартфон соҳибига айланасиз!

Facebook: www.facebook.com/mdcmobileuzbekistan
Telegram: https://t.me/mdc_mobile_uzbekistan
Instagram: https://www.instagram.com/mdcmobileuzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида