Бўстонлиққа янги ҳоким тайинланди

Ўзбекистон 23:00 / 12.02.2018 21887

12 февраль куни Халқ депутатлари Бўстонлиқ тумани кенгашининг 40-сессияси бўлиб ўтди. 

Унда ташкилий масала кўрилди. «Kun.uz» манбаси берган маълумотга кўра, Ғайрат Ғуломжонович Мадаминов туманнинг янги ҳокими этиб тайинланган.

Бўстонлиқ тумани ҳокими лавозими шу йил январь ойи бошидан буён бўш турганди. 5 январь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев туман ҳокими Бахтиёр Султоновни ўзидан кутилган фаолиятни кўрсата олмагани учун ишдан бўшатганди.