Кипрдаги президент сайловларида амалдаги президент ғолиб бўлди

Жаҳон 07:34 / 05.02.2018 3069

Кипрда 4 февралда ўтган президент сайловларининг 2-босқичида мамлакатнинг амалдаги президенти, ДИСИ партиясидан номзод Никос Анастасиадис ғолиб бўлди. Бу ҳада 100 фоиз овозлар ҳисоб-китоб қилингандан кейин маълум қилинди. 

2-босқичда Анастасиадис 55,99 фоиз, унинг рақиби, АКЕЛ партиясидан номзод Ставрос Малас 44,01 фоиз овоз тўплаган.

Маълум қилинишича, сайловлардаги иштирок 73,97 фоизни ташкил қилган.  

Президент 28 февралдан ўз вазифасини расман бажаришга киришади. 

Кўпроқ янгиликлар