Фото: Россия бўйлаб намойишлар ўтказилмоқда, Навальний яна қўлга олинди

Жаҳон 17:00 / 28.01.2018 25468

Бугун, 28 январь куни Россиянинг кўплаб шаҳарларида мухолиф сиёсатчи Алексей Навальний томонидан эълон қилинган «сайловчилар забастовкаси» кампанияси доирасида норозилик акциялари бўлиб ўтмоқда. Бу акциялар Навальний 18 март куни ўтказиладиган Россия президентлиги сайловларига қўйилмаганига норозилик сифатида бошланган.

Илк акциялар Хабаровск, Южний-Сахалинск ва Магаданда бошланди.

Барнаулда ҳам мэрия рухсати билан акция ўтказилди ва унда 150 нафар атрофидаги киши қатнашди. «Интерфакс» хабарига кўра, акция иштирокчилари «Позор! 18.03.2018», «Выборы — это когда есть выбор», «Мы здесь власть» ва бошқа ёзувлар туширилган баннерлар бўлган. Бундан ташқари, улар «Забастовка!» дея ҳайқиришган.

Фото: 2018@navalny.com
Фото: 2018@navalny.com
Фото: 2018@navalny.com

Акциялар Иркутск, Томск, Красноярск, Новосибирск, Кемерово, Самара, Уфа, Ижевск ва бошқа шаҳарларда давом этиб, уларда минглаб кишилар иштирок этди.

Фото: 2018@navalny.com

Ниҳоят акция тўлқини Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларига етиб келди. Бу шаҳарлардаги акциялар ҳокимиятдан рухсат олинмаган ҳолда бошланди. Шу туфайли, полиция уларни қўлга олишга киришди.

Фото: 2018@navalny.com
Фото: 2018@navalny.com
Фото: Varlamov.ru

Москванинг Тверская кўчасида намойишга чиққан Алексей Навальний полиция томонидан қўлга олинган.

Фото: Reuters

«ОВД-Инфо» маълумотига кўра, бутун Россия бўйлаб қўлга олинганлар сони 90 нафардан ортиқ.

Кўпроқ янгиликлар