Тарихий воқеа. ФИФА турнирида илк марта видеоарбитр голни бекор қилди

Спорт 21:20 / 18.06.2017 18252

Конфедерациялар кубоги доирасидаги Португалия – Мексика учрашуви бош ҳаками Нестор Питан португаллар футболчиси Пепенинг голини бекор қилди.

Ўйиннинг 21-дақиқасида урилган гол видеоёрдамчи офсайд қайд этиши туфайли бекор қилинган.

ФИФА илк марта халқаро турнирда, Россия мезбонлигида ўтаётган Конфедерациялар кубогида видеотакрорлардан фойдаланмоқда.