Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Қамчиқ» довонида юк машинаси ёниб кетди
Ёнғин оқибатида юк автомобилининг салони тўлиқ ва тиркамаси қисман ёниб зарарланган.
Фото: ФВВ
«Қамчиқ» довонида «Ивеко» юк автомобилида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.
Маълумот берилишича, 11 апрел куни соат 15:43 да А-373 автомобил йўлининг «Қамчиқ» довонидан ўтган қисмида «Тошкент-Водий» йўналишида ҳаракатланган «Ивеко» русумли юк автомобилида ёнғин юзага келганлиги тўғрисида «Қамчиқ» махсус қутқарув бошқармасига хабар келиб тушган.
Қутқарув бўлинмаси соат 15:53 да етиб борган ва соат 16:00 да ёнғин ўчирилган.
Ёнғин оқибатида юк автомобилининг салони тўлиқ ва тиркамаси қисман ёниб зарарланган.
Тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғиндан юк автомобили тиркамасининг тахминан 90 фоиз қисми сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мавзуга оид
08:46 / 18.05.2026
Қамчиқда тоғда адашган 7 нафар фуқаро қутқариб қолинди
17:57 / 17.05.2026
Жиззахдаги савдо мажмуасида ёнғин содир бўлди
15:24 / 17.05.2026
Пискентда юк машина тиркамаси ёниб кетди
18:30 / 28.04.2026