Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда қумга ботиб қолган ҳайдовчи қутқарилди
Ҳайдовчи манзилга вақтлироқ етиб бориш учун йўлни қисқартириш мақсадида йўналишни ўзгартирганлиги сабабли қумга ботиб қолган.
Фото: ФВБ
ФВВ қутқарувчилари «Навоий-Зарафшон» йўлида қумга ботиб қолган автомобил ҳайдовчисига ёрдам кўрсатишди.
Хабар қилинишича, «Навоий-Зарафшон» йўналишида ҳаракатланиб кетаётган «Жентра» русумли автомобил манзилга вақтлироқ етиб бориш учун йўлни қисқартириш мақсадида йўналишни ўзгартирганлиги сабабли қумга ботиб қолган.
Ушбу ҳодиса юзасидан Навоий вилояти ФВБга «112» тизими орқали хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, ФВВ қутқарувчилари айтилган манзилга бориб, фуқарога амалий ёрдам беришган.
Мавзуга оид
12:39
Тошкентда қутқарувчилар бетон плитаси остида қолган фуқаро ҳаётини сақлаб қолди
13:30 / 12.11.2025
Тошкентда ФВВ қутқарувчилари беморни юқори қаватдан туширишда ёрдам берди
12:57 / 06.11.2025
Навоий вилоятида ноқонуний мармар қазиб олиш: зарар 339 млн сўмга баҳоланмоқда
09:58 / 05.11.2025