Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суғуртада янги давр: жавобгарлик ҳимояси икки баравар оширилди
Ўзбекистонда мажбурий суғурта соҳасида янги ўзгаришлар амалга оширилмоқда. 2024 йил 23 июль куни Вазирлар Маҳкамасининг 458-сонли қарори қабул қилиниб, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тартиби тубдан қайта кўриб чиқилди.

Ушбу қарор билан Президентнинг 2024 йил 1 мартдаги ПҚ–108-сонли қарори ижросини таъминлаш механизмлари белгилаб берилди. Энг муҳими — 2026 йил 1 январдан бошлаб мажбурий суғурта суммаси амалдаги 40 миллион сўмдан 80 миллион сўмгача оширилади.
Мамлакатдаги иқтисодий ўсиш суръатлари ва реал харажатлар фондида бу ўзгариш суғурта тўловлари реал ҳаёт талабларига мослашганини англатади. Аввалги тартибда ҳатто максимал суғурта тўлови 14 миллион сўмдан ошиб бормаган ҳолларда, жабрланувчилар кўп бўлса, сумма тақсимланиб кетар эди. Янги қарор эса нафақат соғлиқ ва мол-мулк зарарларини қоплаш имкониятини кенгайтиради, балки ҳақиқий ҳимоя кафолатини яратади.
Аниқ рақамлар нима дейди?
Янги тартибга кўра, мажбурий суғурта учун фуқаролар тўлайдиган мукофот суммаси Тошкент шаҳрида 192 минг сўмни, бошқа ҳудудларда эса 160 минг сўмни ташкил этади. Бу – ўртача машина ювиш нархига яқин миқдор. Шу боис, суғурта хизмати учун ушбу тўлов ҳозирда ҳам иқтисодий жиҳатдан мақбул ҳисобланади.
Яна қандай ўзгаришлар бор?
- Суғурта тарифлари ва мукофотлари актуар ҳисоб-китоблар асосида аниқланади — бу келажакдаги суғурта тўловларини аниқ баҳолаш имконини беради.
- Ҳайдовчилар сонига қараб чекланган ва чекланмаган полис турлари жорий этилади.
- Суғурта компаниялари ўз мижозлари манфаатларини ҳимоя қилиш учун масъулликни янада теран ҳис қилади.
- ЙТҲ ҳолатларида юридик маслаҳат бериш ва ҳужжатлаштиришни осонлаштирадиган аджастерлик хизматларини суғурта кафолатлаш жамғармаси ўз зиммасига олади.
- Суғурта шартномаларини автоматлаштириш мақсадида Ягона суғурта биллинг тизими 2026 йил 1 апрелдан жорий этилади.
Бу қарорлар нафақат суғурта бозорида рақобатни кучайтириши, балки фуқаролар ҳуқуқини қонунан таъминланган ҳимояга айлантиради. Энди фуқаро нафақат тўлов қилувчи, балки ҳақиқий манфаатдор, ҳимояланган иштирокчига айланади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
Уруш нима бўляпти?
Жаҳон | 19:26 / 07.08.2025
Ўзбекистонда тонировка учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон | 15:45 / 07.08.2025
Тошкентда ўзини ДХХ ходими сифатида таништирган шахс ушланди
Жамият | 14:43 / 05.08.2025
Яна иссиқ — ҳафта ўртасидан ҳаво ҳарорати кўтарилади
Ўзбекистон | 22:59 / 04.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ишсизлик нафақасини тўлаш шартлари ўзгармоқда
Иқтисодиёт | 18:21
-
Корхона ва ташкилотларда айрим шахслар учун иш ўринларининг мажбурий захираси яратилади
Иқтисодиёт | 18:17
-
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40
-
Олмаота шаҳрининг юқори қисмларида кўп қаватли турар жойлар қуришга мораторий жорий этилади
Кўчмас мулк | 16:39
Мавзуга оид

13:55 / 24.07.2025
2026 йилдан транспорт мажбурий суғуртаси бўйича суғурта суммаси чегараси икки баравар ошади

17:07 / 27.02.2025
Мажбурий автосуғурта: жабрланувчиларга тўланадиган пул миқдори икки баробарга оширилади. Бу нимани англатади?

17:47 / 30.04.2024
МИБ талаблари билан ҳисоблашмаётган суғуртачилар – “оларда кирар жоним, берарда чиқар жоним”ми?

10:35 / 16.03.2022