Ўзбекистон | 09:41 / 24.07.2025
2074
1 дақиқада ўқилади

Бакалавриат учун тестлар тўлиқ якунланади

Жами 10 кун давомида республика бўйлаб тестлар ўтказилди. Бугун охирги кун натижалари эълон қилинади. 

Фото: Kun.uz

Шундан сўнг абитуриентларга йўналиш танлаш имконияти очилади. Йўналиш танлаш учун 15 кун вақт берилади.

15 кун ўтгач, умумий мандат шакллантириш бошланади. Қоида тариқасида, якуний мандат 1 ҳафта ичида чиқиши керак.

Имтиҳонга оид муддатлар:

14-23 июл — тест жараёнлари;
24 июлдан 7 августгача — йўналиш танлаш жараёни (тахминий муддат, ўзгариши ҳам мумкин);
8-17 август — мандатни тайёрлаш жараёни (тахминий муддат);
17 август — мандат куни (тахминий муддат);
18-27 август — олийгоҳга кира олмаган абитуриентларнинг техникумларни танлаш жараёни (тахминий муддат).

Маълумот учун, ўтган йилги муддатлар:

14-25 июл — тест жараёнлари;
27 июлдан 10 августгача — йўналиш танлаш жараёни;
11-17 август — мандатни тайёрлаш жараёни;
17 август — мандат куни;
18-27 август — олийгоҳга кира олмаган абитуриентларнинг техникумларни танлаш жараёни.

Мавзуга оид