Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Киев қурол ишлаб чиқарувчиларга маҳсулотини урушда синаб кўришни таклиф қилмоқда
Қурол-яроғ ишлаб чиқарувчи компаниялар ўз маҳсулотларини Украинага жўнатиб, улардан жанговар ҳаракатларда қўлланиши ҳақида ҳисобот олиши мумкин, дея таклиф қиляпти Киев.

Фото: Николетта Стоянова / Getty Images
Украина хорижлик қурол ишлаб чиқарувчиларга Россияга қарши урушда ўз маҳсулотларини жанговар шароитларда синаб кўришни таклиф қилди, деб хабар берди Reuters тегишли дастур ташкилотчиларига таяниб.
Украина расмийларига кўра, қурол-яроғ ишлаб чиқарувчи компаниялар ўз маҳсулотларини Украинага жўнатиши, улардан фойдаланиш бўйича онлайн тренинглар ўтказиши, сўнгра украиналик ҳарбийлар уларни синовдан ўтказиши ва жанговар техника ва қуроллардан фойдаланиш бўйича ҳисобот юборишини кутиши мумкин.
Test in Ukraine дастури Украина ҳукумати томонидан қурол-яроғ секторига инвестициялар ва харидлар учун яратилган Brave1 платформаси томонидан бошқарилади. «Бу бизга қандай технологиялар мавжудлиги ҳақида тушунча беради. Бу компанияларга ҳақиқатан ҳам олдинги чизиқда нима ишлаётгани ҳақида тушунча беради», деди Brave1 инвесторлар билан алоқалар бўлими раҳбари Артем Мороз Reuters агентлигига.
Унинг сўзларига кўра, ишлаб чиқарувчилар бундай схемага катта қизиқиш билдирган. У аниқ компаниялар номини айтмади, дастур қандай ишлаши ва агар мавжуд бўлса, қандай харажатлар талаб қилиниши ҳақида батафсил маълумот беришдан бош тортди, деб ёзади Reuters.
Тавсия этамиз
Тошкентда ўзини ДХХ ходими сифатида таништирган шахс ушланди
Жамият | 14:43 / 05.08.2025
Яна иссиқ — ҳафта ўртасидан ҳаво ҳарорати кўтарилади
Ўзбекистон | 22:59 / 04.08.2025
Ўзбекистон АҚШдан пахта импорт қилмоқчи
Иқтисодиёт | 17:11 / 04.08.2025
Путин 1994 йилдаёқ Украина шарқи ва Қозоғистон шимоли «доим Россия давлатининг бир қисми бўлгани»ни айтган
Жаҳон | 14:23 / 04.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ритейл-инқилоб: Ўзбекистон машҳур жаҳон брендларини мамлакатга қандай жалб қилди ва нархларни глобал ритейл даражасигача тушира олди?
Ўзбекистон | 12:00
-
ППХ тўловли асосда жамоат тартибини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатади
Жамият | 11:47
-
Тошкент вилоятида Латвияга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
Жамият | 11:42
-
Трамп ЕИ учун янги божлар кучга кирганини эълон қилди
Жаҳон | 11:33
Мавзуга оид

11:25
НАТО Киевга қуроллар етказишни мувофиқлаштиришни бошлади

00:32
Трамп келаси ҳафта Путин билан учрашишни режалаштирмоқда – NYT

23:37 / 06.08.2025
Энди Россия ўт очишни тўхтатишга кўпроқ мойил кўринмоқда – Зеленский

15:11 / 06.08.2025