Ўзбекистон | 18:22 / 19.07.2025
12836
4 дақиқада ўқилади

Навоий шаҳрини заҳарли тутун қоплади. Одамлар нафас олиш имконсизлигини айтмоқда

Бугун эрта тонгдан Навоий шаҳрини қалин тутун қоплаб олди. Шаҳарда яшовчиларга кўра, тутун ўткир ҳидли бўлиб, йўтал қўзғаган. Навоий вилояти Экология бошқармаси бунда “Навоийазот”ни айблади. Завод вакиллари эса тутун шаҳарга ғарбий ҳудуддан кириб келганини айтмоқда.

Навоий шаҳри заҳарли тутун ичида қолди. Ҳолат бугун, 19 июл куни эрта тонгдан кузатилган. Бу ҳақда Kun.uz’га мурожаат йўллаган фуқаролар маълум қилди.

Мурожаатчиларга кўра, заҳарли тутун эрта тонгдан шаҳарни қоплаб олган. Бу каби ҳолат олдинроқ ҳам кузатилган.

“Ҳиди жуда ўткир, йўтал қўзғаяпти, нафас олиш деярли имконсиз. Сўнгги пайтларда бу каби ҳолат кетма-кет содир бўлмоқда. Болаларимиз соғлигидан хавотирланиб қолдик. Қачонгача бундай заҳарли тутун ичида яшаймиз, билмаймиз”, дейди мурожаат йўллаган фуқаролардан бири.

“Навоийазот” АЖ ахборот хизмати ҳолат юзасидан расмий баёнот бериб, заҳарли тутунга заводнинг алоқаси йўқлигини маълум қилди.

Унга кўра, 19 июл куни тонгги вақтда Навоий шаҳри ҳудудини чангсимон тутун қоплаган. Шу каби ҳолат жорий йилнинг 13 июл куни ҳам кузатилган.

“Аҳоли орасида бу вазият “Навоийазот” АЖ фаолияти билан боғлиқ деган асоссиз ва исботланмаган фикрлар бор. Корхона томонидан атмосферани ифлослантирувчи ташламалар миқдорининг меъёридан ошмаслигини назорат қилиш мақсадида 3, 23, 25-цехларга 3 дона автоматик газоанализатор, жамиятга қарашли санаторий-профилакторий ҳамда бошқарма ҳудудига 2 дона стационар постлар ўрнатилди. Бунга “Навоийазот” АЖ ҳисобидан 6 млрд 186 млн сўм маблағ сарфланди. Шунингдек, атмосферага манбалардан ташланувчи ташламаларни тутиб қолиш мақсадида 3-цех донадорлаш минорасига 1 дона скруббер, 23-цех донадорлаш минорасига 4 дона скрубберлар ўрнатилди. 

Корхона ҳудуди ва атрофини назорат қилиш мақсадида 500 дан ортиқ замонавий кузатув камералари ўрнатилган. Ер сатҳидан 120 метр баландликдаги 10-15 км масофадаги жараённи яққол кўриш имкониятини берувчи камера тасвирларидан кўриш мумкинки, бугун ва 13 июл санасида атмосферанинг ифлосланишига сабаб бўлган ҳолат корхонага тааллуқли эмас.

Ғарбий ҳудуддан ҳавога кўтарилган чангсимон тутун шамол йўналиши бўйлаб корхона усти ва атрофидан ўтиб, кейин бутун шаҳарга тарқалган”, дейилади завод баёнотида.

Ҳолат юзасидан Навоий вилояти Экология бошқармаси ҳам расмий муносабат билдирди. Унга кўра, 19 июл куни эрталаб тонг вақти 7:00 дан 9:00 га қадар бошқарма таҳлилий лабораторияси ҳамда “Навоийазот” АЖга қарашли Санитар лабораторияси билан завод атрофида таҳлил ишлари олиб борилган.

“Навоийазот” АЖ ва БХО атрофидан таҳлил ишлари олиб борилганда атмосфера таркибида аммиак 1,4 баравар, водород сулфиди эса 16,8 баравар меъёрдан юқорилиги аниқланди.

Бундан ташқари, Навоий вилояти Гидрометеорология бошқармасининг таҳлилий лабораторияси томонидан олинган таҳлиллар натижаси кўра, 1-кузатув постида таҳлил ишлари олиб борилганда углерод икки оксиди 1,04 маротаба, аммиак 1,1 баравар юқорилиги, 2-кузатув постида аммиак 1,2 баравар юқорилиги аниқланди”, дейилади бошқарма муносабатида.

Бошқарма вакилининг Kun.uz’га маълум қилишича, меъёридан юқорилиги аниқланган кимёвий элементлар фақатгина “Навоийазот”да учрайди. Шаҳар атрофидаги оҳак цехларида бу каби кимёвий элементлар бўлмайди.

Навоий шаҳрини заҳарли тутун қоплаб олиши олдин ҳам кузатилган. Kun.uz бу борада олдин суриштирув эълон қилган, шундан сўнг вилоят ҳокими Нормат Турсунов бошчилигидаги масъуллар ҳолатни жойига бориб ўрганганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди