Ўзбекистон | 09:47 / 15.07.2025
1432
2 дақиқада ўқилади

Ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказиш соҳасига хусусий сектор жалб қилинади

"Ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказиш хизматларини кўрсатиш соҳасига хусусий секторни жалб қилиш тўғрисида"ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Фото: Kun.uz

Президентнинг “Хизматлар соҳаси барқарор ривожланиши учун қулай шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ аккредитациядан ўтган тадбиркорлик субъектларига ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказиш ваколати берилган.

Қуйидагилар:

  • табиий газ ҳисоблагичларини даврий қиёслашдан ўтказиш хизматини кўрсатиш қоидалари;
  • электр энергия ҳисоблагичларини даврий қиёслашдан ўтказиш хизматини кўрсатиш қоидалари;
  • ичимлик ва иссиқ сув ҳисоблагичларини даврий қиёслашдан ўтказиш хизматини кўрсатиш қоидалари тасдиқланади.

Белгиланишича:

  • ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказиш хизмати муқобил тарзда амалга оширилади;  
  • метрология соҳасида барча хизматларни марказлашган маълумотлар базасини шакллантириш ва унинг очиқлигини таъминлаш, шунингдек қиёслаш баённомалари ва хулосаларини тўлиқ электрон шаклда амалга ошириш мақсадида ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказиш “Техник тартибга солиш” миллий ахборот тизими орқали амалга оширилади.

Белгилаб қўйилишича, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳисоблагичларни қиёслаш фаолияти билан шуғулланиш учун тегишли тартибда аккредитациядан ўтган метрология хизматларини молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказиш фаолиятини масофавий тарзда мониторинг қилади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди