Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Литва ва Финландия пиёдаларга қарши миналар ишлаб чиқаради
Ҳар икки давлат ҳам бу турдаги миналарни Украинага етказиб беришга тайёр.

Фото: NATO
Пиёдаларга қарши миналардан фойдаланишни тақиқловчи Оттава конвенциясидан чиққанини эълон қилган Финландия ва Литва 2026 йилдан бошлаб ошиб бораётган Россия таҳдиди фонида шу турдаги қуролларни ишлаб чиқаришни бошлайди. Бу ҳақда Ҳелсинки ва Вилнюсдаги амалдорларга таяниб Reuters хабар берди.
«Биз танклар ва пиёдаларга қарши миналарга юзлаб миллион евро сарфлаш ниятидамиз. Бу сезиларли даражадаги сумма», - дейди Литва мудофаа вазири ўринбосари Каролис Алекса. Унинг сўзларига кўра, давлат камида 10 мингта пиёдаларга қарши мина буюртма қилади ва Литва саноати уларни ишлаб чиқаришни таъминлай олади. Литва ўзида ишлаб чиқаришни йўлга қўйгач, ушбу маҳсулотни бошқа давлатларга, жумладан, Украинага етказиб бериши мумкин.
Финландиянинг Россия билан чегараси 1340 километрга тенг — бу НАТОга аъзо ҳар қандай давлатникидан узунроқ. «Финландияга етказиб беришлар хавфсизлигини таъминлаш учун пиёдаларга қарши миналарни ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлиш керак. Бу юқори самарадор ва жуда тежамкор қуролланиш тизими», - дейди Финландия парламентининг мудофаа бўйича қўмитаси раҳбари Ҳекки Аутто. У Финландия ҳам Украинага пиёдаларга қарши миналар етказиб бериши мумкинлигини таъкидлаган.
Ауттонинг айтишича, Оттава битимига қўшилгунга қадар Финландия ихтиёрида 1 миллиондан ортиқ пиёдаларга қарши миналар бўлган. «Улар бизда сақланаётганида — бу уларни ҳеч қачон ишлатишга тўғри келмаслигининг энг ишончли кафолатидир», - дейди парламент вакили.
Ҳар икки давлат расмийларига кўра, Оттава конвенциясидан чиқиш бўйича олти ойлик жараён якунлангач, пиёдаларга қарши миналар ишлаб чиқарилиши қайта йўлга қўйилиши мумкин.
НАТО ва Евроиттифоқнинг яна уч давлати — Полша, Латвия ва Эстония ҳам Москванинг тажовузкор ҳаракатлари фонида битимдан чиқаётган бўлса-да, мина ишлаб чиқаришни бошлаш режалари ҳақида эълон қилмаган. Бироқ уларнинг расмийлари зарурат туғилганда бу жараённи тезда оммавий ишлаб чиқариш даражасига олиб чиқишлари мумкинлигини билдирган.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Россия расмийлари СССРдаги каби озиқ-овқат нархини қатъий белгилаб қўймоқчи
Жаҳон | 08:21
-
Ўзбекистон университетлари саудиялик ёшлар учун грантлар ажратиши мумкин
Ўзбекистон | 08:20
-
АҚШ: Хитойнинг Россия нефтини сотиб олиши 100 фоизлик божга сабаб бўлиши мумкин
Жаҳон | 08:10
-
In vitro кўчатларини сотиб олишга субсидия ажратилади
Ўзбекистон | 07:49
Мавзуга оид

17:35 / 31.07.2025
Литва бош вазири коррупция можароси туфайли истеъфога чиқди

23:47 / 08.07.2025
Интерпол фирибгарлик учун қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросини Литвада қўлга олди

15:57 / 07.07.2025
Германия президенти: Литвани ўз эркинлигини ҳимоя қилишда қўллаб-қувватлаймиз

10:57 / 28.06.2025