Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида миграция соҳасида келишув имзоланди
Ўзбекистонликлар қурилиш, логистика, тиббий хизматлар бўйича Швецияга ишга юборилади.

Фото: Миграция агентлиги
Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ва Швеция миграция вазири Йоҳан Форсселл ўртасида Ўзбекистон ва Швеция миграция соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Конструктив мулоқотда ноқонуний миграциянинг олдини олиш, инсон ҳуқуқларни ҳимояловчи, қулай, шаффоф ташкиллаштирилган миграция механизмларини яратиш масаласи муҳокама қилинди.
Бугунги кунда Швециядаги демографик жараёнлар туфайли транспорт, қурилиш, саноат, тиббиёт, таълим ва хизмат кўрсатиш соҳаларида кадрлар етишмовчилиги кузатиляпти. Ўзбекистон ушбу мамлакат меҳнат бозорига малакали мутахассисларни тайёрлаш ва олиб кириш учун етарли салоҳиятга эга.
Томонлар қуйидаги асосий ташаббусларни илгари сурди: икки мамлакат ўртасида марказлаштирилган рақамли платформа яратиш, қурилиш, логистика ва тиббий хизматлар йўналишларига иш берувчилар талаби асосида ўзбекистонлик юқори малакали кадрларни тайёрлаш ва Швецияда бандлигини таъминлашга қаратилган пилот лойиҳаларини бошлаш.
Шунингдек, учрашув доирасида миграция ва меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик ҳақида қўшма декларация имзоланди, бу ҳамкорлик нолегал миграцияга чек қўйиш, ахборот алмашиш ва консуллик қўллаб-қувватлаш механизмларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
“Ишончим комилки бугун имзоланган тарихий ҳужжат, Ўзбекистон – Швеция муносабатларини янги босқичга кўтариш, ва келажакдаги фаол ҳамкорлигимиз учун муҳим қадам бўлди. Мамлакатингизга илк бор келган бўлсамда, жадал ривожланаётган иқтисодиёт, қолаверса барча соҳалардаги ижобий имкониятлар менда жуда ижобий ҳиссиётлар қолдирди”, - деди Швеция миграция вазири Йоҳан Форсселл.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон қурғоқчиликни бартараф қилиш учун Қозоғистонга сув юборади
Иқтисодиёт | 13:59
-
Туркияда зилзила, Тел-Авивда митинг ва келишувдан норози Эрон — кун дайжести
Жаҳон | 13:26
-
Москвада «АрБат» баталйони асосчиси худкуш томонидан ўлдирилгани маълум бўлди
Жаҳон | 13:10
-
Касбий таълим ташкилотларига қабул бошланди
Таълим | 12:15
Мавзуга оид

21:33 / 09.08.2025
Россия ҳарбий бригадалардан бирини мигрантлар билан тўлдирди – DeepState

12:01 / 08.08.2025
Новосибирскда мушкул аҳволда қолган уч киши Ўзбекистонга қайтарилди

19:20 / 07.08.2025
Россия Таълим вазирлиги мигрантларнинг фарзандларини пуллик ўқитиш ғоясига қарши чиқди

11:00 / 07.08.2025