Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Ҳўрмуз бўғози ёпилиши хавфи ҳақида огоҳлантирди
Пекин халқаро ҳамжамиятни минтақада барқарорликни сақлашга чақирди, бу эса глобал нефт савдоси учун муҳим аҳамиятга эга.

Фото: Jacques Descloitres / MODIS Land Rapid Response Team / NASA / GSFC
Хитой АҚШнинг Эрон ядровий иншоотларига ҳужуми ортидан вазиятнинг кескинлашуви фонида Ҳўрмуз бўғози ёпилиши эҳтимолидан хавотир билдирди. Хитой расмийлари ушбу стратегик муҳим минтақада хавфсизликни таъминлаш бутун халқаро ҳамжамият манфаатларига мос келишини таъкидлади.
Пекинда ўтказилган навбатдаги брифингда сўзга чиққан Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Го Цзякун Форс кўрфази ва унга туташ ҳудудларнинг сувлари жаҳон товарлари ва энергия ресурслари савдоси учун асосий йўл эканлигини эслатди.
«Ҳўрмуз бўғозининг ёпилиши бутун жаҳон иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатади. Минтақада барқарорлик ва хавфсизлик бутун халқаро ҳамжамият учун умумий манфаатдир», — деди дипломат.
Го, шунингдек, жаҳон кучларини АҚШ зарбаларидан кейин минтақада иқтисодий ва сиёсий бетартибликнинг олдини олиш учун кескинликни камайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни кучайтиришга чақирди.
Хитой нефт импортининг қарийб 45 фоизи Форс кўрфази ва Ҳўрмуз бўғози орқали амалга оширилади. Эрон аввалроқ дунё нефт савдосининг қарийб 25 фоизи ўтадиган бўғозни ҳужум содир бўлган тақдирда ёпиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини билдирган эди. Ҳатто қисқа муддатли юк ташишдаги узилиш ҳам нефт бозорларида жиддий бузилишларга олиб келиши мумкин.
Ҳўрмуз бўғози Саудия Арабистони, БАА, Кувайт, Қатар, Ироқ ва Эроннинг ўзидан Осиё бозорларига нефт етказиб бериш учун асосий артерия ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Бахтиёр Саидов Хитой раиси билан учрашди
Ўзбекистон | 20:30
-
Тошкентда кўп қаватли уй қуриш билан шуғулланган МЧЖ фуқароларни чув туширди
Жамият | 20:19
-
ППХ ва профилактика инспекторларининг ваколатлари кенгайиши мумкин
Ўзбекистон | 19:39
-
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31
Мавзуга оид

20:30
Бахтиёр Саидов Хитой раиси билан учрашди

18:43
Хитой Трампнинг таҳдидларидан кейин Россияни қўллаб-қувватлашни кучайтиришга ваъда берди

09:45
Россия Axios'нинг Путиннинг Эрон бўйича позицияси ҳақидаги маълумотини рад этди

22:28 / 13.07.2025