Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда савдо дўкони томига чиққан 11 ёшли қиз ток уриши оқибатида вафот этди
У томга укасининг ўйинчоғини олиб тушиш мақсадида нарвон орқали чиққан. Қайтиб тушаётган вақтида том қисмига яқин жойдан ўтган электр тармоғини ушлаб олган ва ток уриши оқибатида воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати
Ижтимоий тармоқларда 11 ёшли қизнинг ток уриши оқибатида вафот этгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Бошқарма маълумотида келтирилишича, ҳодиса жорий йилнинг 30 май куни тахминан соат 18.00 да содир бўлган. 2014 йилда туғилган Н.А. Миробод тумани Амир Темур кўчасидаги савдо дўконлардан бирининг том қисмига укасининг ўйинчоғини олиб тушиш учун нарвон ёрдамида чиққан.
Қиз ўйинчоқни олиб, қайтиб тушаётган вақтида том қисмига яқин жойдан ўтувчи электр тармоғини ушлаб олган. Бунинг оқибатида у ток уриб, воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Миробод туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а” банди (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Аввалроқ Бухородаги хусусий боғчада икки яшар бола ток уришидан вафот этганди.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонда 2026 йилдан АИ-80дан тўлиқ воз кечилади: бозорда дефицит юзага келмайдими?
Ўзбекистон | 12:22
-
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
-
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
-
Уйда ўтириб ҳам пул топиш мумкин: имкониятлар кўп, фақат хоҳиш керак
Жамият | 11:09
Мавзуга оид

09:05
“Дарахтлар банки”, Чорвоқ бўйича ваъдалар ва IMEI машмашалари — ҳафта дайжести

20:19 / 18.07.2025
“Бу нарса барибир кўтарилади” – Мурод Назаров нега дарахтлар кесиш тартибини ўзгартиришни сўради?

09:04 / 18.07.2025
Тошкент ва Фарғонада ички ишлар соҳасидаги пенсионерлар ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб қилинади

23:57 / 17.07.2025