Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўрт нафар инстаблогерга онлайн қимор ўйинларини реклама қилгани учун чора кўрилди
Рақобат қўмитаси букмекерлик хизматларини реклама қилган 4 нафар блогерни жавобгарликка тортди. Тегишли ҳужжатлар судга юборилган.
Рақобат қўмитаси томонидан ахборот ресурслари ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган рекламаларнинг амалдаги қонунчиликка мувофиқлиги текширилди.
Олиб борилган ўрганишлар натижасида ижтимоий тармоқларда бир нечта юз минглаб кузатувчиларга эга бўлган блогерлар ўз саҳифаларида букмекерлик хизматларини реклама қилаётган ҳолатлар аниқланган.
Хусусан, улар «Melbet» букмекерлик товар белгисидан фойдаланган ва қимор ўйинларини тарғиб қилувчи видеороликлар жойлаштирилган. Ушбу реклама материаллари қуйидаги шахсларга тегишли:
● Шодиев Жасурбек Ғуломжон ўғли (jasjannew);
● Нормаматов Дадабек Баҳром ўғли (allme.uz);
● Раҳматов Шерхон Лутфулло ўғли (sherxon.zdss);
● Ҳасанбоев Хожиакбар Зулҳайдар ўғли (hojiakbar_ku).
Ушбу блогерлар белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилиб, тегишли ҳужжатлар судга юборилган.
Маълумот учун, «Реклама тўғрисидаги» қонунга кўра, мамлакатда қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш тақиқланади.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Дунёдаги энг қимматбаҳоси. Hermès актриса Жейн Биркин учун тайёрлаган сумка 10 млн долларга сотилди
Жаҳон | 12:14
-
Қозоғистонда ўта хавфли касаллик, 10 йиллик визадан маҳрум қирғизлар ва русларга берилмайдиган паспорт
Жаҳон | 12:14
-
🔴 LIVE: Трамп Украинадаги урушда бурилиш қилмоқчими? | “Геосиёсат” ҳафталиги
Жаҳон | 11:30
Мавзуга оид

14:34 / 09.07.2025
“Даволовчи” билакузуклар: шифоми ёки реклама тузоғи?

16:07 / 03.07.2025
Рақобат қўмитаси Kia Sonet рекламасидаги қонунбузилиш сабаб Roodell'ни жаримага тортди

20:03 / 15.06.2025
Kun.uz’нинг расмий Telegram каналидаги ножоиз рекламалар юзасидан обуначиларга мурожаат

16:17 / 03.05.2025