Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда БМТнинг Давлат хизмати форуми ўз ишини бошлади
Самарқандда давлат бошқаруви соҳасидаги энг йирик халқаро тадбирлардан бири – БМТ Давлат хизмати форуми (UN Public Service Forum 2025) ўз ишини бошлади.

Фото: "Дунё" АА
БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти (UN DESA) Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Стратегик ислоҳотлар агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур нуфузли тадбирга Ўзбекистон илк бор мезбонлик қилмоқда.
Форум 23-25 июн кунлари бўлиб ўтади ва унда Европа, Осиё, Африка ҳамда Лотин Америкасининг ўнлаб мамлакатларидан вазирлар, давлат органлари, халқаро ташкилотлар, илмий доиралар, фуқаролик сектори ва бизнес вакилларидан иборат рекорд даражадаги иштирокчилар сони қайд этилиши кутилмоқда.
Анжуман – "2030 йилгача беш йил: барқарор келажак учун давлат хизматларини тақдим этишни жадаллаштириш" асосий мавзусида ташкил этилди.
Форум дастуридан ялпи мажлислар, мавзуга оид мунозаралар, муваффақиятли амалиётлар тақдимотлари ва давлат бошқарувидаги янги ёндашувларга бағишланган стратегик музокаралар ўрин олган.
2003 йилдан буён ушбу форум АҚШ, Австрия, Танзания, Жанубий Корея ва бошқа мамлакатларда бўлиб ўтган. 2025 йилда эса Самарқанд давлат хизмати келажаги ҳақидаги глобал мулоқот учун янги марказига айланиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06
-
Renault Франция президенти учун зирҳли Rafale ишлаб чиқарди
Фан-техника | 17:31
-
Uzum таъминотчилар учун саҳифани ишга туширди
Ўзбекистон | 16:50
-
Кремл Трампнинг янги баёнотларини таҳлил қилиш учун вақт кераклигини қайд этди
Жаҳон | 15:27
Мавзуга оид

15:48 / 14.07.2025
The Samarkand express поезди лойиҳаси учун 25 млн доллар инвестиция киритиляпти

11:06 / 14.07.2025
БМТ: Исроилнинг Ғазога инсонпарварлик ёрдамини блоклаши ҳаёт учун хавф туғдирмоқда

08:15 / 14.07.2025
БМТ қароргоҳида Фаластин бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади

20:48 / 12.07.2025