Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева Президент администрацияси раҳбари этиб тайинланди
Президент администрацияси раҳбари лавозими ташкил этилиб, бу лавозимга президент ёрдамчиси Саида Шавкатовна Мирзиёева тайинланди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президентининг фармони билан, Президент администрацияси тузилмасида администрация раҳбари лавозими ташкил қилинди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбарининг фармони билан, администрация раҳбари лавозимига Саида Шавкатовна Мирзиёевани тайинлади. У 2023 йил 25 августидан буён президент ёрдамчиси лавозимида ишлаб келаётганди.
Саида Мирзиёева 1984 йилда Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети битирувчиси, Тошкент давлат юридик университети, Ломоносов номидаги Москва давлат университети магистри, иқтисодиёт фанлари номзоди ҳисобланади.
2019-2020 йилларда Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг ўринбосари бўлиб ишлаган. 2020-2022 йилларда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш фонди васийлик кенгаши раисининг ўринбосари бўлган.
2022 йил ноябрида Президент администрацияси ижро этувчи аппарати коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шуъба мудири этиб тайинланган.
Саида Мирзиёева 2023 йил августида президент ёрдамчиси этиб тайинланган эди. Бу тайинлов Президент администрациясида раҳбар лавозими тугатилиши билан бир вақтда рўй берганди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси 2018 йил 26 августда ташкил этилган бўлиб, унга 2018-2022 йилларда Зайнилобиддин Низомиддинов, 2022-2023 йилларда Сардор Умрзоқов раҳбарлик қилганди.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

11:40 / 16.07.2025
Ахборот соҳасида назорат ва мониторинг собиқ АОКАдан Ўзкомназоратга ўтди

18:34 / 14.07.2025
Дониёр Қодиров президент маслаҳатчиси лавозимидан кетди

17:13 / 14.07.2025
Ҳилола Умарова вазирликдан кетди. У энди ПА раҳбарига ўринбосар бўлди

15:52 / 14.07.2025